Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари)
เล่นบน PC ผ่าน BlueStacks - Android Gaming Platform ที่ได้รับความไว้วางใจจากเกมเมอร์ 500 ล้านคนทั่วโลก
Page Modified on: 7 ธันวาคม 2562
Play Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари) on PC
Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, жанобимиз Расулуллоҳга ва у
кишини яхши кўриб, суннатларига эргашганларга салавот ва саломлар ѐғилсин!
Қуръони каримни тадаббур қилиб кўрган киши ундаги сура ва оятлар орқали
авваламбор, анбиѐ-пайғамбарлар, қолаверса, яхши ва ѐмон тоифадаги кишиларнинг қиссаларида кўпгина ибрат ва ҳикмат намуналарини кўриши шубҳасиз. Аксарият қиссалар ҳижратдан олдин нозил бўлган маккий сураларда батафсил ѐритилган.
Чунки ўша даврда Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналигига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз Раббиларидан етказаѐтган рисолат ва хабарларининг тўғри эканлигига далил келтириш ва Қуръон Аллоҳ таолонинг даргоҳидан нозил бўлганлиги ва одамларни савоб олиб жаннатга кирадиган ѐки гуноҳга ботганлари сабаб, дўзахга ташланадиган кун – Қиѐматнинг ҳақлигига ишонтириш лозим эди.
Ана ўша далиллар баъзан Пайғамбарларнинг ўз қавмлари билан бўлган қиссалари орқали, баъзан бошқа йўллар билан келтирилади. Жумладан, осмон ва ернинг яратилиши, ой, қуѐш ва юлдузларнинг маълум бир мезонда ҳаракатланиши, инсон ва бошқа махлуқотларнинг яратилиши ва ҳоказо. Маданий сураларда асосан шаръий аҳкомлар (ибодатлар, муомала, ҳалол-ҳаром, ижтимоий алоқалар ва бошқалар) ѐритилган. Чунки бу даврда мўминлар қалбида соф исломий ақида қарор топган ва мустаҳкамланган эди.
Масалан, қуйидаги маккий сураларда анбиѐлар қиссаси келтирилади: Аъроф,
Юнус, Ҳуд, Юсуф, Шуаро, Қасас, Соффот ва бошқалар.
Бу қиссалар ҳамма замонларда ҳам кишилар қалбида чуқур таассурот қолдирган.
Ўзлари учун фойдали насиҳатлар олишган.
Ҳозирда ҳам қиссалар инсонларни ҳидоятга ва тўғри йўлга юришларига чақириш, юксак фазилатларга эга бўлиб, разил ва чиркин одатлардан узоқлашиш ва яккаю ѐлғиз, барча махлуқотларни ўз ҳукмида ушлаб, уларни бўйсундириб турувчи Аллоҳ таолони тан олиб, унга таслим бўлишда ўзининг беқиѐс ўрнига эга.
Қуръондаги қиссалар бошқа қиссалардан унда илгари сурилаѐтган эътиқод ва
ғояларнинг юксаклиги, мақсаднинг олийлиги, сўз ва жумлаларнинг ҳар қандай хатокамчиликлардан холи эканлиги, унинг хаѐлий ѐки тўқима бир асар эмаслиги билан ажралиб туради.
Қуръондаги қиссалар турли йўллар орқали ифодаланган, баъзида тарғиб,
қизиқтириш, башорат бериш билан, баъзида эса огоҳлантириш ва қўрқитиш йўли билан. Сўзимизга мисол сифатида Аллоҳ таолонинг ушбу каломини келтириб ўтамиз:
«(Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мана шу Биз сизга сўйлаб
бераѐтган шаҳарларнинг хабарларидандир. Улардан (ҳали-ҳануз обод-соғ)
турганлари ҳам бор, урилиб битганлари (ҳалок бўлиб битганлари) ҳам бордир.
Уларга Биз зулм қилмадик, ўзларига ўзлари зулм қилдилар, бас, қачонки....
Қуръони карим қиссаларида яна кўпгина ибрат ва мақсадлар борки, уни ҳар бир салим ақл эгаси ўзи фикр қилиб, чиқариб олади.
เล่น Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари) บน PC ได้ง่ายกว่า
-
ดาวน์โหลดและติดตั้ง BlueStacks บน PC ของคุณ
-
ลงชื่อเข้าใช้แอคเคาท์ Google เพื่อเข้าสู่ Play Store หรือทำในภายหลัง
-
ค้นหา Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари) ในช่องค้นหาด้านขวาบนของโปรแกรม
-
คลิกเพื่อติดตั้ง Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари) จากผลการค้นหา
-
ลงชื่อเข้าใช้บัญชี Google Account (หากยังไม่ได้ทำในขั้นที่ 2) เพื่อติดตั้ง Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари)
-
คลิกที่ไอคอน Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари) ในหน้าจอเพื่อเริ่มเล่น