Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари)

Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари)

图书与工具书 | Smart and free books

在電腦上使用BlueStacks –受到5億以上的遊戲玩家所信任的Android遊戲平台。

網頁修改於: 2019年12月7日

Play Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари) on PC

Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари) 1-2-3-4 китоблар

Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, жанобимиз Расулуллоҳга ва у
кишини яхши кўриб, суннатларига эргашганларга салавот ва саломлар ѐғилсин!
Қуръони каримни тадаббур қилиб кўрган киши ундаги сура ва оятлар орқали
авваламбор, анбиѐ-пайғамбарлар, қолаверса, яхши ва ѐмон тоифадаги кишиларнинг қиссаларида кўпгина ибрат ва ҳикмат намуналарини кўриши шубҳасиз. Аксарият қиссалар ҳижратдан олдин нозил бўлган маккий сураларда батафсил ѐритилган.
Чунки ўша даврда Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналигига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз Раббиларидан етказаѐтган рисолат ва хабарларининг тўғри эканлигига далил келтириш ва Қуръон Аллоҳ таолонинг даргоҳидан нозил бўлганлиги ва одамларни савоб олиб жаннатга кирадиган ѐки гуноҳга ботганлари сабаб, дўзахга ташланадиган кун – Қиѐматнинг ҳақлигига ишонтириш лозим эди.
Ана ўша далиллар баъзан Пайғамбарларнинг ўз қавмлари билан бўлган қиссалари орқали, баъзан бошқа йўллар билан келтирилади. Жумладан, осмон ва ернинг яратилиши, ой, қуѐш ва юлдузларнинг маълум бир мезонда ҳаракатланиши, инсон ва бошқа махлуқотларнинг яратилиши ва ҳоказо. Маданий сураларда асосан шаръий аҳкомлар (ибодатлар, муомала, ҳалол-ҳаром, ижтимоий алоқалар ва бошқалар) ѐритилган. Чунки бу даврда мўминлар қалбида соф исломий ақида қарор топган ва мустаҳкамланган эди.
Масалан, қуйидаги маккий сураларда анбиѐлар қиссаси келтирилади: Аъроф,
Юнус, Ҳуд, Юсуф, Шуаро, Қасас, Соффот ва бошқалар.
Бу қиссалар ҳамма замонларда ҳам кишилар қалбида чуқур таассурот қолдирган.
Ўзлари учун фойдали насиҳатлар олишган.
Ҳозирда ҳам қиссалар инсонларни ҳидоятга ва тўғри йўлга юришларига чақириш, юксак фазилатларга эга бўлиб, разил ва чиркин одатлардан узоқлашиш ва яккаю ѐлғиз, барча махлуқотларни ўз ҳукмида ушлаб, уларни бўйсундириб турувчи Аллоҳ таолони тан олиб, унга таслим бўлишда ўзининг беқиѐс ўрнига эга.
Қуръондаги қиссалар бошқа қиссалардан унда илгари сурилаѐтган эътиқод ва
ғояларнинг юксаклиги, мақсаднинг олийлиги, сўз ва жумлаларнинг ҳар қандай хатокамчиликлардан холи эканлиги, унинг хаѐлий ѐки тўқима бир асар эмаслиги билан ажралиб туради.
Қуръондаги қиссалар турли йўллар орқали ифодаланган, баъзида тарғиб,
қизиқтириш, башорат бериш билан, баъзида эса огоҳ­лантириш ва қўрқитиш йўли билан. Сўзимизга мисол сифатида Аллоҳ таолонинг ушбу каломини келтириб ўтамиз:
«(Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мана шу Биз сизга сўйлаб
бераѐтган шаҳарларнинг хабарларидандир. Улардан (ҳали-ҳануз обод-соғ)
турганлари ҳам бор, урилиб битганлари (ҳалок бўлиб битганлари) ҳам бордир.
Уларга Биз зулм қилмадик, ўзларига ўзлари зулм қилдилар, бас, қачон­ки....
Қуръони карим қиссаларида яна кўпгина ибрат ва мақсадлар борки, уни ҳар бир салим ақл эгаси ўзи фикр қилиб, чиқариб олади.

在電腦上遊玩Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари) . 輕易上手.

  • 在您的電腦上下載並安裝BlueStacks

  • 完成Google登入後即可訪問Play商店,或等你需要訪問Play商店十再登入

  • 在右上角的搜索欄中尋找 Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари)

  • 點擊以從搜索結果中安裝 Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари)

  • 完成Google登入(如果您跳過了步驟2),以安裝 Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари)

  • 在首頁畫面中點擊 Пайғамбарлар таърихи (Қуръони Карим қиссалари) 圖標來啟動遊戲

觀看影片