Қуръони Карим (сўзма-сўз)
Play on PC with BlueStacks – the Android Gaming Platform, trusted by 500M+ gamers.
Page Modified on: June 11, 2019
Play Қуръони Карим (сўзма-сўз) on PC
Ассалому алайкум ҳурматли islom.uz ва arabic.uz сайтининг ўқувчилари!
Алҳамдулиллаҳ, охирги йилларда халқимиз Қуръони карим, ҳадиси шариф, фиқҳ каби диний илмларга қизиқиши ортиб бормоқда. Халқимизда соф Ислом динимиз таълимотларини ўрганишга бўлган қизиқиш зиёдалашгани аломатларини айни дамда китоб дўконларимизда сотиб олинаётган адабиётлар ҳажмидан, уламоларимизга берилаётган динимизга оид саволларнинг ортганидан ҳам билса бўлади. Шунингдек Қуръони карим ва ҳадиси шариф бўйича мамлакатимизда ўтказилаётган турли мусобақа ва тадбирлар ҳам юрдошларимизнинг миллий, маънавий ва диний илдизларимизга эҳтироми ва эҳтимоми сабабидан экани хайрлидир, албатта. Ушбулардан келиб чиқиб, биз ҳам ожизона уринишларимиз ила сиз азизларга Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маъноларини электрон “сўзма-сўз” таржимасини тайёрлаб тақдим этишга жазм қилдик.
Қуръони каримни ўқиётганда ўзбекча тилидаги маънолари таржимаси ила тушуниб боришни истовчилар учун осонлаштирилган тарзда андроид тизимидаги Play Market дўконида ва Apple тизимининг App Store дўконларида Қуръони карим маъноларининг “сўзма-сўз” ўзбекча таржимасини бериб боришни бошлаганимизни маълум қиламиз. Ҳозирда Фотиҳа сураси билан Бақара сурасини тайёрладик. Дуоларингизда эслаб туришингизни ўтинган ҳолда, қолган қисмларини ҳам тайёрлаб, сиз азизларга тақдим қилиш ҳаракатидамиз. Ушбу таржимамизга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китобларини асос қилиб олдик.
*quron, karim, sozma, soz, quran, word, by, word, сўзма сўз, Қуръони Карим,
Play Қуръони Карим (сўзма-сўз) on PC. It’s easy to get started.
-
Download and install BlueStacks on your PC
-
Complete Google sign-in to access the Play Store, or do it later
-
Look for Қуръони Карим (сўзма-сўз) in the search bar at the top right corner
-
Click to install Қуръони Карим (сўзма-сўз) from the search results
-
Complete Google sign-in (if you skipped step 2) to install Қуръони Карим (сўзма-сўз)
-
Click the Қуръони Карим (сўзма-сўз) icon on the home screen to start playing